ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Туркия Алоқа вазирлиги Sputnik Туркия агентлиги саҳифасини “блокировка”дан чиқарди, деб хабар қилмоқда, Sputnik Туркия раҳбари Махир Бозтепе.
“Туркияда бизнинг сайтимизга кириш қайта очилди. Москва вақти билан соат 10:00 дан фойдаланувчилардан сайтга кириш имкони пайдо бўлгани ҳақида хабарлар ола бошладик. Биз ушбу маълумотларни текшириб, сайт ишга тушганини билдик. Кейин эса Алоқа ва Телекоммуникация вазирлиги томонидан сайтга кириш мумкинлиги ҳақида хабар пайдо бўлди. Ҳозир унга кириш мумкин”, — деди Бозтепе.
Эслатиб ўтамиз, Анқара апрел охирида Sputnik нашри саҳифасига киршни чеклаб қўйган эди. Ўшанда Sputnik бош редактори Турал Керимовнинг аккредитацияси ва Яшашга рухсатномаси бекор қилиниб унга Туркияга кириш таъқиқланган эди.
Sputnik Туркия саҳифаси блокировка қилинганидан кейин агентлик янгиликларни ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида чоп этиб келган. Ундан ташқари iOS ва Android тизимларида мобил дастурлар ҳам ишлаб турган эди.