АҚШда "UZBEK" автомобил рақами қайд этилди

© Greg GjerdingenАмериканские автомобили
Американские автомобили - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундай “махсус” номерлар учун, одатда 10-25 $ тўлов олинади.

ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. АҚШда илк бор “UZBEK” автомобил давлат рақами қайд этилди. Фарғоналик Жаҳонгир исмли иммигрант ўз автомобили суратини Instagram ижтимоий тармоғи саҳифасида жойлаштирди, деб хабар қилмоқда Nuz.uz саҳифаси.

Нашр хабарига кўра, АҚШда фуқаролар ўз автомобиллари давлат рақами сифатида ҳар қандай сон ёки ҳарфни, ҳатто иборани ҳам олиши мумкин. Албатта улар такрорланмаслиги ва бошқаларни ҳақорат қилмаслиги керак.

Бундай “махсус” номер учун давлатга 10-25 доллар тўлов тўлаш керак бўлади. Номер таёрлаш учун уч ҳафта вақт керак бўлади. Таёр бўлган давлат рақами фуқаронинг уй адресига юборилади.

 

© InstagramАҚШда биринчи бор UZBEK автомобил давлат рақами рўйхатга олинди.
Впервые в США зарегистрирован автомобильный номер UZBEK - Sputnik Ўзбекистон
АҚШда биринчи бор UZBEK автомобил давлат рақами рўйхатга олинди.

 

Янгиликлар лентаси
0