Рио-де-Жанейрода Олимпиада очилиш маросими бўлиб ўтди

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишЦеремония открытия XXXI летних Олимпийских игр в Рио-де-Жанейро
Церемония открытия XXXI летних Олимпийских игр в Рио-де-Жанейро - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маросим Олимпиада Бразилияга хос табиат гўзаллиги ва хилма-хилликини ҳамда қувончни намойиш қилди.

ТОШКЕНТ, 6 авг —  Sputnik. Бразилиядаги “Маркана” стадионида ёзги Олимпида ўйинларининг ёрқин ва ранг-баранг очилиш маросими бўлиб ўтди, Sputnik Тожикистон хабарига асосан.

Ташкилотчилар фикрига кўра, очилиш маросими Олимпиада мезбонига хос бўлган табиат, хилма-хиллигини, қувончни намойиш қилган.

Олимпия ўйинлари оловини ёқиш шарафи Афинада 2004 йилда бўлиб ўтган Олимпия ўйинлари бронза медали соҳиби, бразилиялик марафончи Вандерлею Кордейр насиб этган.

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишЦеремония открытия XXXI летних Олимпийских игр в Рио-де-Жанейро
Церемония открытия XXXI летних Олимпийских игр в Рио-де-Жанейро - Sputnik Ўзбекистон
Церемония открытия XXXI летних Олимпийских игр в Рио-де-Жанейро

“XXXI олимпия ўйинлари очиқ деб эълон қилинади”, - деди Бразилия президенти вазифасини бажарувчи Мишель Темер.

Ёрқин ва ранг-баранг томошадан ва ундан кейин бўлиб ўтган 207 мамлакат спортчилари парадидан кейин “Маракана” минбарига Олимпия ўйинлари раҳбари Карлос Нузман ва ХОҚ раҳбари Томас Бах чиқишди.

“Бу ерда спортчилар, волонтерлар ва ёшлар томонидан тарих ёзилади. Бразилия дунёни бағрини кенг очиб кутиб олади. Биз ўз орзуларимиздан воз кечмаймиз, биз ҳеч қачон таслим бўлмаймиз. Биз бирлик, тинчлик ва спортга “Ҳа” деймиз. Рио тарих ёзишга таёр”, - деди Нузман.

Бах, қийинчиликларга қарамасдан Бразилия Олимпия ўйинларига таёргарлик кўришга қурби етгага ўзининг қойил қолганини айтиб ўтди.

“Биз ишонмаслик, кризис ва умидсизлик дунёсида яшамоқдамиз. Олимпиада – бу бизнинг жавобимиз. Спортчилар ёнма-ён яшаб беллашмоқда. Мен сизлардан ўз-ўзингизни ва спорт руҳини ҳурмат қилишни сўрайман”, — “Олимпия ўйинларида биз барчага бир хил мунособатдамиз. Қочқинлар жамоаси – бизнинг бирлигимиз мисолидир”, — деди Томас Бах.

Маросими вақтида “Маракана” стадиони яқинида бир гуруҳ ёшлар, тартибсизлик уюштиришга ҳаракат қилган. Улар давлат бюжети маблағи сарф қилинишига ўз қаршилиги белгиси сифатида Бразилия байроғи ва волонтер футболкасини ёқиб юборишган. Полиция уларга қарши кўз ёшлантириувчи газ ва шовқин гранатаси ишлатишга мажбур бўлган.

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишЦеремония открытия XXXI летних Олимпийских игр в Рио-де-Жанейро
Церемония открытия XXXI летних Олимпийских игр в Рио-де-Жанейро - Sputnik Ўзбекистон
Церемония открытия XXXI летних Олимпийских игр в Рио-де-Жанейро
Янгиликлар лентаси
0