Ички Ишлар ҳақидаги янги қонун августда қабул қилинади

Заседание Сената республики Узбекистан
Заседание Сената республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жума куни Олий Мажлис Кенгаши 24-25 август кунлари Сенат мажлиси ўтказишга қарор қилди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Ўзбекистонда август охирида Сенат мажлиси бўлиб ўтиши режалаштирилган. Мажлисда Ички Ишлар, Давлат Ёшлар сиёсати, Меҳнат Муҳофазаси ва бошқа бир неча қонунлар қабул қилиш режалаштирилган.

“Мажлисда бир қатор қонунлар, жумладан “Давлат ёшлар сиёсати ҳақида”, “Ички ИШлар ҳақида”, “Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳақида”, “Ҳайвонот оламини қўриқлаш ва фойдаланиш ҳақида” ва бошқа қонунлар кўриб чиқилади”, — дейилган Кенгаш хабарида.

“Ички Ишлар ҳақидаги” қонун Ўзбекистон Ички Ишларнинг асосий вазифаларини, ривожланиш йўналишларини ҳамда фаолиятининг бошқа жиҳатларини ягонда қонунда бирлаштиради.

“Ёшлар сиёсати ҳақидаги” қонун лойиҳаси мамлакатда давлат ёшлар сиёсатининг қонуний асосларини мустаҳкамлаш, ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятлари имкониятларини давлат ва жамият ривожланиш йўлида тадбиқ қилиш учун ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий асос яратади.

Ўзбекистонда икки палатали парламент мавжуд. Қонунчилик палатаси беш йиллик муддатга сайланадиган 150 депутатдан ташкил топган. Сенат эса парламентнинг юқори палатаси бўлиб – 100 нафар депутатдан ташқил топган. Депутатлар республиканинг ҳар бир вилоят ва Қорақалпоғистон республикасидан 6 кишидан танланади. Ундан ташқари 16 сенат аъзоси президент томонидан мамлакатнинг энг обрўли фуқаролари орасидан тайинланади.

Янгиликлар лентаси
0