ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Эртага Вятские Поляны шаҳрида биринчи бош кийимлар фестивали бўлиб ўтади. Ушбу байрам Вятки шаҳри тадбиркорлари уюшмаси ҳамда шаҳар маъмрияти билан биргаликда ташкил қилинган, Nuz.uz хабари асосида.
2014 йилда Вятские Поляны шаҳридан бўлган икки саёҳатчи тадбиркор Валерий Смолюк ва Олег Уваровлар Нatmaster лойиҳасини бошлаган эди. Улар ушбу давр мобайинида дунёнинг турли мамлакатларига автомобил саёҳати ташкил қилиб, турли миллат бош кийимларини коллекциясини жамлаган. Унинг асосида Бош кийимлар музейи ташкил қилинган.
Бу йил лойиҳа давом эттирилди ва саёҳатчилар Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистонга йўл олишди. У ердан 100дан ортиқ ноёб миллий бош кийим намуналари олиб келинди. Ушбу дўппилар энди янги мезей экспонатлаига айланади.
Дунё халқлари бош кийимлари музейи Россияда ягона бош кийимлар музейи бўлиб, у ерда Россия, Осиё, Ғарбий Европа, Шимолий америка, Австралия халқлари бош кийимлари тўпламлари бор. Шунингдек музейда Тарихий бош кийим, Байрамона бош кийим, Дизайнер ясаган бош кийимлар бўлимлари мавжуд.
Музей майдони 200 метр квадрат бўлиб, у ерда бир вақтда 250 дар ортиқ экспонатлар намойиш қилинган.