ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Акиэ Абэнинг ушбу ташрифи Япония Бош вазири Шиндзо Абэнинг мамлакатимизга расмий ташрифининг мантиқий давоми бўлди, деб хабар қилади "Жаҳон" АА.
Акиэ Абэ, шунингдек, япон ҳарбийлари мангу қўним топган масканни зиёрат қилган. Меҳмон ватандошлари хотирасига бунёд этилган ёдгорлик пойига гулчамбар қўйган.
Куннинг иккинчи ярмида Татьяна Каримова ва Акиэ Абэ Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик Катта театрига ташриф буюрганлар.
Концерт дастуридан ўрин олган "Ниндзя аёл", "Хаёл куйи", "Сакуранинг минг дарахти", "Кузги ой", "Қақнус", "Мовий осмон" каби куй-қўшиқ ва рақслар томошабинлар олқишига сазовор бўлган.
Шу билан Япония Бош вазирининг рафиқаси Акиэ Абэнинг Ўзбекистонга ташрифи ниҳоясига етган.
Тошкент халқаро аэропортида Акиэ Абэни Ўзбекистон Республикаси президентининг рафиқаси Татьяна Каримова кузатиб қўйган.