ТОШКЕНТ, 4 авг – Sputnik. Бугун Астрахан Давлат университетидаги талабалар боғида буюк олим, файласуф ва шоир Умар Ҳайём ҳайкали очилди, Астрахан вилояти маъмурияти хабарига асосан.
Ҳайкални Ғилон вилояти генерал-губернатори Муҳаммад Али Нажафи ҳамда Астрахан вилояти губернатори Александр Жилкин биргаликда очишди. Ҳайкал Ғилон вилояти Саноат ва савдо уюшмалари, конлари ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари уюшмаси маблағи эвазига барпо этилган.
Умар Ҳайём ҳайкали Астрахан Давлат университетидаги талабалар боғида, туркман шоири Махтумқули ҳайкали қаршисиги ўрнатилган. Махтумқули ҳайкали ҳам Астрахан вилоятига Туркманистон томонидан 2009 йилда совға қилинган эди.
Ҳайкал очилиш маросимида Астрахан вилояти губернатори Муҳаммад Али Нажафини ҳамда Ғилон Савдо ва саноат уюшмаси раҳбари Тизхуш Табана Хадини “Астрахан вилоятига кўрсатган хизматлари учун” ордени билан мукофотлади.
“Ушбу ҳайкал Астрахан ва Ғилон влоятлари орасидаги дўстликнинг муносиб рамзи бўлиб қолади. Биз ўзаро кўп қиррали мунособатларимизни авваломбор бир биримизнинг маданиятларимизни ҳурмат қилиш асосида қурмоқдамиз. Биз буни бутун Каспий ҳудудидаги мамлакатлар орасида умумий дўстлик ва ривожланиш учун амалга оширмоқдамиз”, — деди Александр Жилкин ўзининг миннатдорлик сўзида.
Баландлиги 4,3 метр, оғирлиги 1,5 тонна бўлган бронза ҳайкал Екатеринбург шаҳрида қуйилган. Унинг муаллифи Челябинсклик ҳайкалтарош Сергей Воробьев. Ҳайкални яратишга 7 ой вқт кетган. Ҳайкал айнан шундай қиёфада бўлиш учун унинг дастлабки эскизи 5 маротаба ўзгартирилган.
Умар Ҳайём ҳайкали Теҳрон, Душанбе, Ашхобод, Бухарест ва бошқа шаҳарларда ҳам ўрнатилган.