ТОШКЕНТ, 4 авг – Sputnik. Приморье ўлкасида яшовчи аёл ўз квартираси манзилига 900 нафар мигрантларни ҳисобга қўйган, деб хабар бермоқда ўлка Прокуратураси.
Тергов хабарига кўра, 2016 йилнинг март ойидан бошлаб, ушбу аёл мўмай пул ишлаб топиш учун Хитой, Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон ва Қирғизистон ва бошқа мамлакатлар фуқароларини уз уйига рўйхатдан ўтказган.
“Уссурийск шаҳрида жойлашган хонадонида 893 нафар мигрантлар ноқонуний рўйхатда турганлиги маълум бўлди. Чет эл фуқаролари қонунда белгиланган, Россия Федерациясида бўлиш ва рўйхатдан ўтиш тартибини бузмаслик учун ушбу аёл хизматидан фойдаланишган”, — деб хабар қилмоқда прокуратура.
Ушбу фаолият маҳаллий Федерал Хавфсизлик қўмитаси томонидан аниқланган ва прокуратура юборилган. Прокуратура ўтказган текширувлар натижасида Россия фуқароси ва миграция қонунчилигини бузган бир неча чет эл фуқаролари ҳам аниқланиб уларга қарши иш қўзғатилган.
2014 йил бошидан бери Россияда мигрантларни қалбаки рўйхатдан ўтказиш учун жиноий жавобгарлик киритилган эди. Ушбу чоралар аллақачон Россиядан кўп учрайдиган бир хонадонда юзлаб мигрантлар қалбаки рўйхатдан ўтадиган квартираларга қарши ўз самарасини кўрсатмоқда. Икки йил давомида Россияда “резина квартиралар” сони 66 баравар камайди.