ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Кеча Дубай аэропортида бўлган фавқулодда ҳодиса ҳали эсингизда бўлса керак. У ерда Emirates авиакомпаниясининг Ҳиндистоннинг Тируванантапурам шаҳридан учиб чиққан самолёти қўниш вақтида двигателлардан бири ёниб кетган эди.
Экипаж ва аэропорт қутқарув хизматларининг ўта профессионал ва тезкор ҳаракатлари ушбу фавқулодда вазиятда самолёт ичида бўлган барча одамни соғ-омон олиб чиқишга муваффақ бўлинди. Бутун дунёдаги авиация хавфсизлиги соҳаси экспертлари, ушбу қутқарув операциясига бир овоздан юқори баҳо беришди.
Ёнғин бошланганда самолёти ичида 300 киши бўлган, улардан 282 йўловчи ва 18 экипаж аъзоси. Самолёт тўхтаган замониёқ экипаж аъзолари, ёнаётган қанотга қарама-қарши бўлган, шамол келаётган томонидаги барча эшиклардан тезкор эвакуация йўлакларини туширган.
Самолёт ичида эса, стюартлар йўловчилардан багажни қолдирган ҳолда, тезда самолётни тарк этишни сўрашган. Шу билан бирга ҳеч қандай бақир-чақир ёки ортиқча ваҳимага йўл қўйилмаган.
Шунга қарамасдан кўпчиллик йўловчилар ўз сумкаларини олмоқчи бўлишган. Экипаж аэъзолари уларга қайта-қайта багажни қолдириб тезда чиқишни сўраганининг гувоҳи бўлишимиз мумкин.
Пастга тушган йўловчиларни аэропорт ходимлари тезда узоқроқ ва хавфсизроқ жойга олиб кетишга муваффақ бўлишган. Натижада ёнаётган самолёт ичидан 300 киши 45 сония ичида хавфсиз жойга олиб чиқиб кетилган.
Evacuation video of #Emirates #EK521 from crash landing #Dubai #Airport this afternoon. Brave #CabinCrew pic.twitter.com/kEZuFh2aa6
— Rehan Quereshi (@rehanquereshi) 3 августа 2016 г.