10 августдан мактаб ярмаркалари ишга тушмоқда

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишМактаб ўқувчилари янги ўқув йилига тайёргарлик кўришмоқда
Мактаб ўқувчилари янги ўқув йилига тайёргарлик кўришмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 10 августдан бошлаб мактаб ярмаркаси ўз ишини бошлайди. Маълумотларга кўра, ташкил этилаётган савдо нуқталари сони 1990та бўлиб, ўқув қуроллари мамлакатнинг "қадаметмас" ҳудудларига мобил-савдо расталари ёрдамида етказилади.

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Яна бир неча кундан сўнг, аниқроғи 10 августдан бошлаб Ўзбекистонда мактаб ярмаркаси ўз ишини бошлайди, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбирига Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги вакили.

Жами 26 турдаги ўқув қуроллари намойиш этиладиган ушбу бозорлар ропа-роса бир ой давомида фаолият юритиши таъкидланмоқда. Суҳбатдошнинг сўзларига қараганда ташкил этилган савдо ярмаркалари сони 1990 та бўлиб, мамлакатнинг "қадаметмас" ҳудудларига ўқув қуроллари кўчма авто-дўконлар ёрдамида етказилади.

"Янги ўқув йили арафасида мамлакатимизда ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида 1990 та мактаб ярмаркаси ташкил этилмоқда. Бу бозорларда турли ишлаб-чиқарувчилар томонидан хилма-хил мактаб ўқув қуроллари ва жиҳозлари оммага намойиш этилади. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан оддий ва умумий дафтарлар, кундаликлар, расм дафтарлари савдога чиқарилади. Нархлар борасига келсак, улар ҳар-хил бўлади, оддий дафтарнинг нархи тахминан 200 сўмни ташкил қилади", — деб таъкидлади манба.

Манбанинг сўзларига қараганда, танқислик юзага келмаслиги учун барча чоралар кўрилган.

Китоблар - Sputnik Ўзбекистон
"Китоб олами" маърифий мажмуаси бутун Ўзбекистон бўйлаб очилмоқда
"Тўғри, ўқув қуроллари ва жиҳозлари нархини сунъий равишда кўтарадиган баъзи бир виждонсиз тадбиркорлар билан боғлиқ муаммолар ҳам йўқ эмас. Ярмаркалар ўтказилиши кўламини ҳисобга оладиган бўлсак, уларга қарши курашишнинг имкони йўқ ҳисоб. Шу боис, биз бошқача йўл тутишга, қарор қилдик. "Китоб олами" дўконлари тармоғи орқали мактаб ярмаркаларини ўтказмоқчимиз. Уларда зарур ўқув буюмларини устама нархи қўйилмаган, яъни мақбул нархларда харид қилиш мумкин бўлади", — деб айтди суҳбатдош.

Суҳбатдошнинг сўзларига қараганла ташкил этилаётган мактаб бозорларидаги маҳсулотларнинг аксарияти юртимиз корхоналарида ишлаб чиқарилган бўлиб, уларнинг барчаси чет элдан келтирилаётган товарларга қараганда сифат жиҳатдан анча устун.

Шунингдек, бу ярмаркаларда кундалик мактаб формаси, пойабзал, спорт учун кийим ва кўплаб бошқа ўқув учун зарур маҳсулотларни харид қилиш мумкин бўлади.

Ярмаркаларнинг барчаси пластик карточкалар орқали тўловни қабул қиладиган терминаллар билан таъминланади, деди суҳбатдош.

Тошкент шаҳрига келадиган бўлсак, мактаб ярмаркалари пойтахтнинг энг йирик бозорлари — Қўйлиқ, Фарҳод, Паркент, Миробод, Юнусобод, Олой, Сергели бозорлари, шунингдек, "Аския", "Кадишева", "Рисовий", "Чилонзор" бозорларида фаолият юритиши айтилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0