ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Якшанба куни соат 18:30 дан 20:30 гача Mega Planet савдо марказининг тўртинчи қаватида Robokidz мактаби ўқувчилари орасида мусобақа бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда тадбир ташкилотчилари.
Мусобақанинг биринчи ярмида қатнашчилар ўз роботларини жамлаш ва дастурлаш билан шуғулланишади, иккинчи ярмида эса – мусобақанинг ўзи бўлиб ўтади.
Мусобақа шартига кўра, роботлар бир дақиқа давомида кўрсатилган чизиқ устидан энг узоқ масофа босиб ўтиши керак. Йўл давомида роботлар чизиқдан устини энг узоғи 5 сония давомида тарк этиши мумкин.
Мусобақада 6 жамоадан 12 киши қатнашиши мўлжалланган. Ғолиблар жамоасини ҳакамлар танлайди. Ҳакамлар робот техникаси мактабининг катта ўқитувчилари Эльдар Аппазов ва Мария Лубашевскаялар. Mega Planet ва Nestle ғолибларга совғалар улашишни режалаштирган. Томошабинлар ва мухлислар учун мусобақанинг иккинчи ярмини қизиқ бўлиши мумкин.
Ушбу мусобақалар ўқувчиларда рақобатчилик руҳини тарбиялашидан ташқари, энг кучли жамоаларини ушбу йилнинг ноябрь ойида Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган умумжаҳон роботлар олимпиадасида қатнашишга таёрлашдир.
RoboKidz — бу робот техникаси мактаби бўлиб, у ерда болалар физика ва математика асосларини ва конструкция қилиш, дастурлаш ишларини ўрганишади. Қатнашчилар орасида мусобақалар ҳар ойининг биринчи якшанбасида бўлиб ўтади.