ОАВ: Туркия жанубида портлаш рўй берди, жабрланганлар бор

© ADEM ALTAN / AFPТуркиядаги аҳвол
Туркиядаги аҳвол - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Портлаш Туркияда давлат тўнтаришини амалга оширишга қарши ўтказилаётган норозилик акцияси давомида рўй берганлиги айтилмоқда.

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Портлаш Туркиянинг Анталия провинциясида рўй берган. Ҳодиса оқибатида икки киши жароҳат олган, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Маълумотларга кўра, портлаш Туркияда давлат тўнтаришини амалга оширишга уринганларга қарши ўтказилаётган норозилик акцияси давомида рўй берган.

"Бу қўлаки бомба бўлган бўлиши ҳам мумкин", — деб таъкидламоқда Анталия провинцияси раҳбари Семил Тонбул.

Ҳозирча ушбу портлаш учун ҳеч бир жиноий уюшма жавобгарликни ўз бўйнига олгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 16 июлга ўтар кечаси Туркияда бир гуруҳ ҳарбийлар давлат тўнтаришини амалга оширишга уринган эди. Натижада, 246 киши ҳалок бўлган, икки мингдан зиёд киши жароҳатланган.

Янгиликлар лентаси
0