Хитой кинологлари "Ҳарбий дўст" халқаро танловида етакчилик қилмоқда

© Sputnik / Саид Царнаев / Медиабанкка ўтишРоссиялик ҳарбий кинолог
Россиялик ҳарбий кинолог - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москва вилоятларининг бирида Халқаро Армия ўйинлари-2016 доирасида бўлиб ўтаётган "Ҳарбий дўст" танловида Россия, Белорус, Қозоғистон ва Хитой давлатларидан 25 нафар отряд раҳбари ўз хизмат итлари билан қатнашмоқдалар.

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Москва вилоятидаги 470-хизматчи итлар маркази базасида ўтказилаётган ушбу танлов 31 июлда бошланган бўлиб, 10 август санасига қадар давом этади.

Ҳозирча ушбу беллашувда Хитойлик ҳарбий кинологлар  етакчилик қилмоқдалар. Ундан кейинги ўринларни эса Россия ва Қозоғистонлик кинологлар эгаллаган.

Хитой жамоаси катта вакили полковник Чэнь Чаньлиньнинг айтишига қараганда, танлов иштирокчилари "машғулотлар давомида аъло натижаларни кўрсатишган".

"Менинг фикримча, бу каби танловлар давлатларимиз ўртасидаги дўстликни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этиб, турли давлатлар кинологлари ўртасида профессионаллик даражасини оширишда катта роль ўйнайди", — деди Хитой Халқ армияси жамоаси катта вакили.

Эслатиб ўтамиз, Москва вилоятларининг бирида Халқаро Армия ўйинлари-2016 доирасида бўлиб ўтаётган "Ҳарбий дўст" танловида Россия, Белорус, Қозоғистон ва Хитой давлатларидан 25 нафар отряд раҳбари ўз хизмат итлари билан қатнашмоқдалар.

Янгиликлар лентаси
0