ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ҳиндистондан учиб чиққан Emirates Airlines авиакомпанияси самолёти дубай аэропортига шошилинч тарзда қўнган, деб хабар қилди Европада Ҳаво ҳаракати хавфсизлиги хизмати.
Воқеа гувоҳлари расмга олган кадрларда бир неча ўн метрга кўтарилган улкан тутун устуни кўринган.
“Дубай аэропорти, кейинги эълонга қадар келаётган самолётларни қабул қилмаяпти”, — дейилган Евроназорат хабарида.
An #Emirates Airlines crash lands at Dubai airport. Details here: https://t.co/zZXIAX1xvM pic.twitter.com/vTaG5K3fSB
— Time Out Dubai (@TimeOutDubai) 3 августа 2016 г.
Авиакомпанияда айтишларига қараганда аэропорта парвозлар 4 соатга қадар ушланиб қолиши мумкин.
Ҳиндистоннинг Тируванантапурам шаҳридан учиб чиққан Emirates авиакомпанияси самолёти Дубай халқаро аэропортида муваффақиятсиз қўнди. Йўловчилар орасида зарар кўрганлар ҳақида маълумотлар йўқ. Emirates авиакомпанияси аэропортда маҳаллий вақт билан соат 11:45 да кутилмаган ҳодиса содир бўлганини хабар қилди.
Охирги маълумотларга қараганда, ушбу фавқулодда ҳодисада қурбонлар бўлмаган.