ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Хитойда йўлдаги автомобиллар устидан ҳаракатланувчи улкан автобус синовдан ўтди, Синьхуа хабарига асосан.
Портал автобуси деб ном олган ушбу автобуснинг узунлиги 22 метр, эни 7,8 метр ва баландлиги 4,8 метр. ТЕВ-1 деб ном олган автобус сешанба куни Хэбэй вилоятидаги Циньхуандао шаҳрида илк бор синовдан ўтди.
Автобус йўлнинг икки чеккасида ўрнатилган рельслар устида юради. Унинг кенглиги ва баландлиги автобус остидан бемалол икки автомобил ҳаракатланиш имконини беради. Шу сабабдан автобус йўл тирбандлиги сабабчиси бўлмайди.
Хитойлик инженерлар ушбу ғояни бир неча йилдан бери таклиф қилиб келаётган эди, лекин буюртмачилар томонидан унга катта қизиқиш сезилмади. Beijing International High-Tech Expo кўргазмасида автобуснинг кичик модели намойиш қилинганидан кейин ушбу ноу-хауга қизиқиш кескин ошди. Ўшанда ишлаб чиқарувчилар ТЕВ-1нинг ҳақиқийси синовлар учун августда таёр бўлади дейишган эди.
Автобус салони жуда кенг ва қулай бўлиб унга бирданига 300тагача йўловчи сиғиши мумкин.