ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Uzcard ҳафта давомида соат 01:00 дан 04:00-гача POS ва E-POS терминаллари процессинг маркази билан алоқа вақтинчалик узилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.
"Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази шуни сизга маълум қиладики, профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан ҳафта давомида соат 01:00 дан 04:00-гача POS ва E-POS терминаллари процессинг маркази билан алоқа вақтинчалик узилиши мумкин.
Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз", — дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Uzcard 1 август куни миллий тўлов тизимида узилишлар рўй бериши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.
Эътиборлиси, Beeline ва Ucell компаниялари ҳам 1 август куни SMS, MMS хизматлари вақтинча ўчирилиши ҳақида огоҳлантириб, бундай қилиниши боиси профилактик ишлар ўтказилиши билан изоҳлаган эди.