Хитой Оқ китоб учун Японияга арзнома йўллади

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишХитой
Хитой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сешанба куни Япония 2016 йил учун Оқ китобни оммага эълон қилган эди. Нашр мамлакат мудофаасига доир энг сўнгги маълумотларнигина эмас, балки халқаро шарт-шароит таҳлили ҳамда қўшни давлатлар Қуролли кучларига доир обозорли маълумотларни ўз ичига олган эди.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Хитой бир кун олдин оммага эълон қилинган Оқ китоб юзасидан Японияга арзнома йўллади, деб хабар берди чоршанба куни ХХР ТИВ расмий вакили Хуа Чуньин. РИА Новости хабари асосида.

Сешанба куни Япония 2016 йил учун Оқ китобни оммага эълон қилган эди. Нашрда мамлакат мудофаасига доир энг сўнгги маълумотлар эълон қилинибгина қолмай, балки халқаро шарт-шароит таҳлили ҳамда қўшни давлатлар Қуролли кучларига доир обозорли маълумотлар ҳам келтириб ўтилган эди.

Китобда ёзилишича, Япония ўзининг энг яқин қўшнилари орасида Шимолий Корея ва Хитойдан кўпроқ хавфсирайди.

"Япониянинг янги нашрдан чиққан Оқ китобида Хитой миллий мудофааси ва унинг ҳаракатлари асоссиз танқид қилинган, мамлакатда рўй бераётган ички ишларга доир ўйланмай гапирилган. Шу муносабат билан Хитой ўзининг кескин норозилигини билдиради ва Японияга жиддий арзнома йўллайди", — дейилган ХХР ТИВ расмий сайтида эълон қилинган изоҳда.

Расмий Пекин шунингдек Токиони қўшни мамлакатлар билан ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, регионни ривожлантиришга хизмат қиладиган ҳаракатларни амалга оширишга чақирган

Янгиликлар лентаси
0