ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. АҚШ ўз фуқароларини қутқариш учун Эронга махфий тарзда 400 млн $ ортилган самолётни юборди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Бир қатор манбаларда ёзилишича, бу ҳаракатлар Эронда январ ойида қамоқдан озод қилинган тўрт нафар АҚШ фуқароси билан бевосита боғлиқ.
Нашрда берилган хабарга кўра, евро, швейцария франклари ва бошқа валюталар ортилган ёғоч қутиларда юк ташийдиган самолётга маркировка урилмаган тарзда ортилган. Пуллар эса Швейцария ва Голландия банклари томонидан етказиб берилган. Теҳрон ва Вашингтон ўртасида доллар қийматида операцияларни амалга ошириш таъқиқлангани боис, тўлов чет эл валютасида амалга оширилган.
Эслатиб ўтамиз, январ ойида Эрон ўз қамоқхоналаридан тўрт нафар америкалик — журналист Жейсон Резаян, имом Саид Абедини, ҳарбий хизматчи Амир Ҳикматий, шунингдек, Нусратулла Хосрауиларни озодликка чиқариб, бир неча ой олдин Теҳронда ҳибсга олинган америкалик талабанинг қўйиб юборилгани ҳақида ҳам хабар қилган эди.
Бунга жавобан Америка ҳукумати етти нафар эронликни озод қилган, шулардан олти нафари икки давлат фуқаролигига эга. Шунингдек, расмий Вашингтон Эроннинг 14 фуқаросига нисбатан Интерполга берган аризасини ҳам қайтариб олганини маълум қилган эди.