Мурод Манзур Ахмадбой ҳақида қўшиқ куйлади

© youtubeКадр из клипа песни Мурод Манзура про Ахмадбая
Кадр из клипа песни Мурод Манзура про Ахмадбая - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қўшиққа пешана тери билан топган матизини каптивага алмаштирмоқчи бўлган Ахмадбойнинг “абонентларидан” бири мисолида клип яратилган.

ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Яқинда интернетда Мурод Мансур ижросида Аҳмадбой ҳақида янги қўшиқ пайдо бўлди. Аниқроғи “Аҳмадбой” пирамидасига ишониб чув тушган киши ҳақида.

Ахмад ака, Ахмад ака, Ахмад ака
Айтинг нима қилай энди Ахмад ака?!
Тонги отмас кечалари оромим йўқ
Бир куним оқ, бир кун қора — шахмат ака.

Умуман олганда, қўшиқ бизга манзур бўлди, сифатли мусиқа ва яхши шеър асосида ижро этилган ва чиройли клип суратга олинган.

Қўшиқнинг нақоратида “Ахмад” сўзига “шахмат” деган қофия ишлатилган. Бизга бу интернетда Аҳмадбой ҳақидаги жуда оммавий бўлган видеолавҳани эслатди. Унда бир ёш бола “Ахмад, шахмат отангга минг рахмат” деб қўшиқ айтади. Айтишларига қараганда, ушбу болакай Ахмадбойнинг “навигатори” бўлган эмиш. Қанақа навигатор  дейсизми?  Болакай кўча бошида турволиб “Ахмадбойни уйи қаерда?” деб сўраб келган одамларга йўл кўрсатар ва эвазига суюнчи олар экан. Шунақа ўзбекча навигатор.

Янгиликлар лентаси
0