ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Япония Мудофаа вазири этиб Томоми Инада тайинланади, келажакда аёл номзоди шунингдек, мамлакат бош вазирлигига ҳам кўрсатилиши мумкин, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Эътиборли томони шундаки, Томоми Инада Япония тарихида Мудофаа муҳофазаси учун жавоб берувчи иккинчи аёл бўлиши эҳтимоли бор. Япониянинг биринчи Мудофаа вазири бўлган Юрико Коикэ(2007 йилда) якшанба куни Токио мэри этиб сайланди.