Интернет оилаларда жанжални юзага келтирмоқда

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишTwitter сайти саҳифаси
Twitter сайти саҳифаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Виртуал ҳаёт анъанавий оила қадриятларини барбод қилмоқда. Дунёнинг турли мамлакатларида яшовчи 3700 оила интернет борасидаги сўровномада иштирок этдилар. Сўровномада қатнашган ҳар бешинчи оила интернет оилада жанжални юзага келтираётганини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Kaspersky Lab ва iconKids & Youth томонидан ўтказилган тадқиқотларга кўра, ҳар бешинчи оила интернет ва унга уланган гаджетлар жанжал сабабчиси бўлиши мумкин, деган фикрда, деб хабар қилмоқда Спутник Латвия.

3700 оила иштирокида ўтказилган сўровнома, виртуал ҳаёт қандай қилиб оила қадриятларини барбод қилаётганини кўрсатиб берди, дейилган хабарда.

Хабарда айтилишича, илгарилари фарзандлар ёрдам учун ўз ота-онасига мурожаат қилган бўлсалар, эндиликда улар ўзларини қизиқтирган саволларга интернет ёрдамида жавоб топишга ҳаракат қилишмоқда.

Шунингдек, сўровномада иштирок этган оилаларнинг деярли тенг ярми (42%) — ижтимоий тармоқларда ўзаро дўст тутинмасликларини тан олганлар.

Катталарнинг сўзларига кўра, бу туфайли ўсмирлар ноқулай аҳволга тушишлари мумкин.

Ҳар тўртинчи ота-она эса (23%) интернет уларни ўз фарзандларидан узоқлаштираётганини таъкидлаганлар.

Янгиликлар лентаси
0