ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. АҚШ ядро хавфсизлиги миллий бошқармаси (NNSA) янгиланган B61-12 атом бомбаси ишлаб чиқаришга таёргарлик бошланганини эълон қилди. Россиялик мутахассислар ушбу хабардан кейин янги бомба қандай хавф туғдириши ва ундан қандай ҳимояланиш мумкинлигини ўрганмоқда.
АҚШнинг В61 русумли термоядровий бомбаси 1960 йилларда ишлаб чиқарила бошлаган. NNSA хабарига кўра, ушбу янгилаш бомбага АҚШ қуролли кучлари сафида яна 20 йилга қолиш имконини беради.
B61нинг янгилаш жараёни тўрт йил давом этди. Ушбу бомба стратегик бомбардимончи самолётлар, яъни ўта узоқ масофага учувчи ва тактик самолётлар (яқин масофага учувчи) ёрдамида қўлланиши мумкин.
2020 йилдан бошлаб АҚШ B61-12 бомбаларни Европадаги ҳарбий базаларда жойлаштиришни режалаштирган. Ҳозирги кунда ушбу базаларда бомбанинг эски модели сақланмоқда.
Ҳарбий фанлар доктори, Геополитика муаммолари академияси президенти Константин Сивковнинг сўзларига қараганда B61-12 жуда тез орада европадаги базаларда пайдо бўлиши мумкин, чунки бомба тўлиқ қайта ишланмасдан, фақат унинг ташқи қобиғи янгиланган холос.
Сивковнинг сўзларига қараганда, бомбанинг янги модификацияси мақсадга жуда аниқ тушиши билан фарқ қилади. Бир неча километр баландликдан ташланган бомба кўрсатилган мақсаддан бир неча метрда тушиши мумкин. Бу асосан чуқур ер остида жойлашган, яхши ҳимояланган қўмондонлик бошқарув пунктларини йўқ қилиш учун керак. Уларни фақат аниқ тушган атом бомбаси ёрдамида йўқ қилиш мумкин.
Россия томонидан бунга жавобан фақат бир чора бўлиши мумкин – “Искандер” ракета мажмуаси учун ядровий жанговор қисм яратиш. Мутахассис фикрига кўра, бундан бошқа самарали “жавоб” йўқ.
Федерация Кенгашининг Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раҳбари Виктор Озеровнинг сўзларига қараганда, қурол-яроғни янгилаш – халқаро ҳуқуқ нормаларига зид эмас, лекин янги қурол АҚШ ва Россия орасидаги ядровий тенгликни бузиши мумкин. Бизнинг мутахассислар янги бомба туғдираётган хавфларни ўрганиб чиқиб, зарурат бўлса, унининг зарарини камайтирувчи чоралар ишлаб чиқишади, деди Озеров.