Times газетаси Sputnik ва RTга ҳасад қилмоқда

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишSputnik радио студияси
Sputnik радио студияси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган дам олиш кунларида, Times саҳифаларида Sputnik ахборот агентлиги ва Russia Today телеканалини танқид қилувчи еттита мақола пайдо бўлди.

ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Россия Давлат думаси депутатлари ва Федерация кенгаши вакиллари Timesнинг ушбу фаолиятини – Россияга қарши режалаштирилган акция деб баҳо беришди.

Уларнинг фикрига кўра,  Times беҳудага Sputnik ва RT саҳифаларидан иккиёқлама фикрлар ва ёлғон маълумотлар излаб топишга ҳаракат қилган. Охирида, эса улар ушбу ахборот агентликлари фаолиятига “Путиннинг ахборот уруши” деб баҳо берган.

Думанинг Ахборот  сиёсати, ахборот технологиялари ва  алоқалар бўлими бошлиғи Андрей Тумановнинг фикрига кўра  RT ва Sputnik устидан ёғилган танқид – бу режалаштирилган акция.

“Бунинг режалаштирилган ишлиги кўриниб турибди. Одатий тадқид ҳар замонда бир марта бўлиши мумкин. Доимий равишда амалга оширилаётган танқид эса —  маълум мақсад учун олдиндан режалаштирилгани аниқ. Шунинг ўзи ҳам бундай танқидга ишончни йўқотади”, — деди Туманов РИА Новостига.  

“Гўёки ғарб нашрлари ўз раҳбариятининг фикрини билдирмайдигандек. Кечирасиз-у лекин улар Россияга қарши янада агрессив шайланган-ку”, — деб қўшимча қилди депутат.

Тумановнинг фикрига кўра ғарб нашрлари нафақат ўз душманларига, балким улар ўз дўстларига қарши ҳам ахборот уруши олиб бормоқда, деб ҳисоблайди Туманов.

“Ҳар қандай нуқтаи назар субъектив бўлгани сабабли, мен одатда бир неча манбаадан берилган ахборотни солиштираман. Кўп ҳолларда менда Russia Today телеканали нуқтаи назари — ишонч уйғотади”, — деб сўзини якунлади депутат.    

Эслатиб ўтамиз, яқинда Буюк Британияда Sputnik ахборот агентлиги ва "Русский мир" фонди ваколатхоналари очилган эди. Шундан кейин Британиянинг барча ахборот агентликларида Sputnik ҳақида танқидий мақолалар пайдо бўлди.

“Times ҳамма танқид қилганда, жим туриб бошқалардан ажралиб қолмаслик учун ҳам танқид қилган бўлиши мумкин”, — деб ҳисоблайди Федерация Кенгаши жамиятда ахборотни ривожлантириш комиссияси раҳбари Людмила Бокова.   

Ваколатхоналар очилишида қандайдир яширин маънолар ёки сабаблар қидириш бефойда, чунки Россия ва Буюк Британия бир неча юз йиллик маданий мунособатлар тарихига эга. Британияда жуда кўп рус тилида гаплашадиган одамлар яшайди. Уларга рус тилида нашр этиладиган ахборот манбаалари, адабиётлар, мактаблар керак, — деб ҳисоблайди Бокова. 

“Эдинбург аҳолисига буюк рус маданияти ва урф одатлари билан танишиш қизиқ бўлади. Бу фақатгина бизнинг мунособатларимизни бойитади ва ривожлантиради”, — деди Бокова.

Агар Европа нашрлари Sputnik ва RT ҳақида ёмон сўзлар айтишни бошлаган экан, демак Россия ахборот агентликлари уларнинг ҳурматини қозонишга муваффақ бўлишган, дейди ЛДПР депутати Вадим Деньгин.

“Бунинг учун бизнинг ахборот агентликларимиздан фақат хурсанд бўлишимиз мумкин. Демак улар яратаётган контент рақибларнинг ҳурматини қозонган ва уларнинг ўзлари билан ҳисоблашишга мажбур қилган”, — деди Деньгин, РИА Новости мухбирига.  

Шу билан бир вақтда, бир нарсани эсдан чиқармаслик керак, Россия журналистларини танқид қилаётган Европалик журналистларнинг ўзи — бутунлай бошқача фикрда бўлиши мумкин. Бу уларга тепадан берилаётган буютма бўлиши мумкин холос.

Россиянинг чет тилларида нашр этилаётган ахборот манбаалари охирги йилларда ривожланиб, жуғрофий жиҳатдан кенгайиб,  қизиқарлироқ, янада креатив  бўлиб  бормоқда”, — дейди депутат.

Янгиликлар лентаси
0