Алмазбек Атамбаев: бизга ёрдам берганлар энди югурдаклик қилишимизни хоҳлаяпти

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишҚирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев
Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев 2 август куни матбуот-анжуманини ўтказди. Атамбаев билан учрашувга 46 нафар журналист ва 6 нафар экспертлар аккредитациядан ўтган.

ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Таъкидлаш жоизки, матбуот-анжуманда иштирок этиш учун журналистлар Иссиқ-Кўлга шанба кунидаёқ келишган. Икки кун давомида ОАВ ходимлари Чўлпон-Отадаги давлат қароргоҳи ҳудудида дам олдилар, деб ёзади Спутник Қирғизистон нашри.

Қирғизистон Президенти ўз нутқини тадбирга кечикиб келгани учун узр сўрашдан бошлаган. Қуйида мантуот-анжуманида Атамбаев сўзлаган нутқдан иқтибосларни келтириб ўтамиз.

Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида

"Агар мен ҳокимиятни сақлаб қолишни истаганимда, мен бошқача референдум ўтказган бўлар эдим. Бугунги кунда кўплаб регионлардан "Атамбаев президентликни давом эттирсин" мазмунидаги мактублар келмоқда. Референдум ўтказиш учун ҳеч қандай муаммога дуч келмаганман. Конституцияга ўзгартиришлар киритишдан мақсад, токи ҳеч ким биз чиққан даврларга Қирғизистонни қайтара олмасин. Хавф-хатарлар бўлмаслиги учун Асосий қонунимиздан "мина"ларни олиб ташламоқдамиз"

"Ворис" операцияси

Демократик давлатни барпо қилмоқчи эканмиз, бўлажак президент халқ томонидан одил судлов йўли билан сайланмоғи лозим. Барча муносиб номзодлар сайловларда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади. Балки ишончга сазовор бўла олмаган номзодлар ҳам бўлар, аммо мен кимнидир очиқ агитация қилишим ёки ёрдам беришим сингари ҳолатлар умуман бўлмайди".

"Гюлен издошлари" ва Чавушоглу баёноти ҳақида

"Бу — бемаънилик. Агар шунчалик ақлли экан, унда нега давлат тўнтариши содир этилганда, ғафлатда қолишди? Албатта, биз барча маслаҳатларни тинглаймиз ва маълумотларни текшириб кўрамиз. Лекин бизга таҳдид қилишнинг ва ақл ўргатишнинг кераги йўқ. Биз қўрқиб бўлганмиз.

"Себат" ҳақида маълумотларни текшириб чиқамиз. Аммо улар бизнинг стандартлар бўйича ишлашаяпти ва сифатли илм даргоҳлари бизга керак".

Туркия билан муносабатлар тўғрисида

Биз суверен давлатмиз. Бизга нима керак нима керакмаслигини ўзимиз ҳал қиламиз. Мамлакатлар бир-бирларига холис ёрдам бермоғи лозим, ёрдам бериб қўйиб, энди булар бизга югурдаклик қилади, деб ўйлашлари керакмас. Бундай ёрдамнинг бизга кераги йўқ, қайтариб олишингиз мумкин. Биз барча давлатларга кўрсатган кўмаклари учун миннатдормиз, фақат бизга шарт қўйиш керакмас".

Террорчилик, либос ва баннерлар ҳақида

"Мен миллий либослардаги қизлар тасвири туширилган баннерларни бутун республика бўйлаб осиб чиқиш фикрини қўллаб-қувватлаган эдим. Аммо баъзи бир ақллилар биз мини-юбкаларга қараб кетаётганимиз ҳақида плакатларни илиб чиқибди.

Бизнинг аёлларимиз собиқ Иттифоқ давридаёқ мини-юбкаларда юришган. Дин моҳияти — эзгулик. Хоҳланг, бошингизга этик кийиб юринг, фақат ҳеч кимни портлатманг.

Агар сизга бирор кийим ёқмаса, бу фикрни бошқаларга зўракилаб ўтказишга уринманг, бошқа мамлакатга кўчиб кетиб яшанг. Сурия ёки Бангладешгача йўл ҳақингизни тўлаб қўямиз"

Конференция давомида президент ёқасини тўғрилаб қўйган операторга қараб Атамбаев: "Операторми десам, имижмейкер ҳам экан", — деди.

Дин ва ҳокимият ҳақида

"Ҳокимият тепасига дин вакили келган бирорта давлат ривожланмаган. Бундайларни дарҳол "жойига ўтқазиш" лозим. Ана шундайлардан бири "Қирғизистон" партиясини қўллаб-қувватлаб ҳокимиятдан ўрин эгалламоқчи бўлувди. Мен унга агар сиёсатга аралашмоқчи бўлсанг, соқолингни қиртишлаб, аралашавер, деб айтдим. Бундайларнинг аксарияти ўз вақтида қамоққа ўтириши мумкин эди. Бизга баъзи бир араб давлатларидаги сингари ҳолатнинг кераги йўқ".

Чегаралардаги муаммолар ҳақида

"Чегара муаммоси яқин ўртада ҳал бўлмайди. Барча муаммоларнинг ечимини бир томонлама тартибда ҳал этишнинг имкони йўқ. Қирғизистон бундай буёғига бошқа давлатлар раҳбарлари олдида тиз чўкмайди. Фақат бир нарсани аниқ айтишим мумкин: кейинги президентга осон бўлади. Аммо, президентлик ваколатим тугагунча, барча муаммоларнинг ечимини тополмаслигимни яна бир бор айтиб ўтмоқчиман".

Кимни танлайди: Трампними ёки Клинтонни?

"Миллий хавфсизлигимиз учун аниқ бирини айтиб ўтмайман. Агар айтганим нотўғри чиқиб, бошқаси ҳукумат тепасига келса, унда у билан қандай ишлаймиз? (кулади)"

"Саволларингиз тугадими, аниқми? Худога шукр", — деб юзда табассум билан анжуманни якунлади Атамбаев.

Қирғизистон президенти иштирокидаги матбуот-анжумани 2 соату 51 дақиқа давом этди.

Янгиликлар лентаси
0