Тошкент Россия туристлари орасида энг оммавий шаҳарлар ўнлигига кирди

Oбуна бўлиш
Россиялик туристлар Тошкентда ўртача 2,5 кун вақт ўтказадилар ва меҳмонхона учун кунига ўртача 2400 рубл тўлайдилар.

ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Тошкентнинг Россиялик туристлар орасида оммавийлиги ошмоқда. RoomGuru хабарига кўра,  ушбу йилнинг биринчи ярмида, Тошкент Россия туристлари орасида энг оммавий бўлган МДҲ шаҳарлари 10 лигига кирди.

Меҳмонхона брон қилиш интернет хизмати ёзишича, Ўзбекистон пойтахтида меҳмонлар одатда 2,5 кунга келишади ва номер учун кунига ўртача 2400 рубл тўлашади.

МДҲ шаҳарлари орасида энг қиммат шаҳар бу Остона ҳисобланади, бу ерда меҳмонхоналар нархи 3,5 минг рублни ташкил қилади. Энг арзон шаҳар эса Бешкек – бу ерда ўртача нарх – 1900 рубл.

Энг оммавий 10 шаҳар рўйхатига шунингдек Минск, Олма-Ота, Баку, Ереван, Киев, Витебск ва Кишинев ҳам кирди.

Янгиликлар лентаси
0