Тараққиёт кўчасидаги йўл боғламаси августда ишга тушади

© Пресс-служба АК "Узавтойул"Строительство участка дороги по улице Тараккиет в Ташкенте
Строительство участка дороги по улице Тараккиет в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Узунлиги 2,9 км бўлган йўл икки томонга 6 қатордан иборат бўлади ва Мирзо Улуғбек кўчасини Оҳангарон йўли билан боғлайди.

ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Янгиланган Тараққиёт кўчаси ва йўл боғламаси август ойида очилади, деб хабар қилмоқда “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати.

Узунлиги 2,9 км бўлган йўл икки томонга 6 қатордан иборат бўлиб у Мирзо Улуғбек кўчасини Оҳангарон кўчаси билан боғлайди.

Тараққиёт кўчасидаги йўл ўтказгич остидан ўтадиган пиёдалар йўлаклари таъмирлаш аллақачон тугатилган. Яқин кунлар орасида йўл ўтказгич таъмирдан чиқиб, унда автомобил ҳаракати йўлга қўйилади.

Темир йўл ўтказгичи ҳам ишга тушишга таёр. Олдинги уч темир йўл ўрнига бу ердан икки йўл ўтади – “Салар” бекати ва “Тошкент” вокзали томонига қараб.

 

Янгиликлар лентаси
0