ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Серпуховлик фуқро Иркутск вилоятидан олиб келинган тахталар орасидан ёрдам сўраб ёзилган хатни топиб олган, деб хабар бермоқда Москва вилоят полицияси.
Полиция хабарига кўра, Иркутск вилоятининг Братск шаҳридан Серпуховга олиб келинган ёғочлар орасидан “Памогите! Нас держат без воды и паспорты. Тут нас много. Албек”, деб ёзилган хатни топиб олган. У хатни дарҳол полиция бўлимига олиб бориб берган.
Айни дамда полиция ушбу ўрмон кесиш корхонаси Иркутскнинг айнан қайси жойида жойлашганини аниқламоқда.