ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Америкалик парашютчи Люк Айкинс 7,6 километр баландликдан парашют ва бошқа техник мосламалар ёрдамисиз сакрашмоқчи. Унинг қўлида фақатгина GPS навигатор бўлиши айтилмоқда. РИА Новости хабари асосида.
Шу пайтга қадар 18 мингта сакрашни амалга оширган 42 яшар скайвайдер шанба куни самолётдан сакраб, тўртта кран ёрдамида тортилган тўрнинг ичига келиб тушишга уриниб кўради. Қутқарув тўри кенглиги футбол майдонининг учдан бир қисмини ташкил этиши ва у 20 мерт бино баландлигида тортилиши маълум қилинган.
Эктремалчининг 2 дақиқалик парвози Fox News телеканали орқали тўғридан-тўғри трансляция қилиниши таъкидланмоқда.
© FacebookСкайдайвер Люк Айкинс
Скайдайвер Люк Айкинс
© Facebook