ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Beeline ва Ucell компаниялари расмий сайтида бу ҳақдаги огоҳлантириш 29 июль куни жойлаштирилган.
"Профилактик ишлар ўтказилиши муносабати билан 2016 йил 1 август куни соат 8:30дан 13:30га қадар SMS, MMS ва Интернет хизматлари вақтинча тақдим этилмайди", — дея хабар қилинган beeline сайтида.
Сал кейинроқ худди шу мазмундаги хабарномалар бошқа операторлар томонидан ҳам юборилиши мумкинлиги айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 1 август куни Ўзбекистоннинг барча ОТМларига кириш учун тест имтиҳонлари бўлиб ўтади.
Шу муносабат билан Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида ҳаракат чекланади. Автобуслар ва метрополитен эса тонгги 4:30дан иш бошлайди.