ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Россия делегацияси Украинанинг БМТ Хавфсизлик кенгашига Қрим ярим оролини Россиянинг Жанубий Федерал округи таркибига қўшилишига қарши киритилган таклифига вето қўйди.
Бундан бир неча кун олдин, Владимир Путин Қрим Федерал округини Жанубий Федерал округ таркибига қўшиб олиш ҳақида қарор қабул қилган эди. Янги ташкил қилинган округ таркибига Адыгея, Калмыкия республикалари, Краснодар ўлкаси, Астрахан, Волгоград ва Ростов вилоятлари кирди.
Киев БМТ Хавфсизлик кенгашига Россияда янги ташкил қилинган федерал округни йўқ қилиш таклифи билан чиқди. Уларнинг фикрига кўра “ушбу округ Украина территориясини ўз ичига олган” экан.
Украинанинг БМТдаги элчиси Владимир Елченко Россия президенти қарорини “ноқонуний” ва Россия делегациясининг ҳаракати ҳақида “биз буни кутган эдик” деди.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йилнинг март ойида ўтказилган референдумда Қрим ярим оролида яшовчи 96,77 % аҳоли Қримнинг Россияга қўшилиш тарафдори бўлган эди. Шундан кейин Қрим Ярим ороли Россия Федерацияси таркибига қўшилган эди.