ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Сахалин вилояти савдо ва саноат палатаси вазирлиги бош вазир ўринбосари Наталия Розанова айни вақтда регионда олмалар нархи бирмунча қимматлашди, дея айтди, деб хабар қилган РИА Сахалин.
"Бугунги кунда Сахалинга олмалар ЖАР, Чили ва Янги Зеландиядан олиб келинмоқда. Ўтган ойга нисбатан олмалар нархи 12 рублга қимматлашди. Биз шунингдек Ўзбекистондан олмаларни олиб келишни йўлга қўймоқдамиз. Умид қиламизки, келгуси ойда вазият барқарорлашади ва август ойи ўрталарида олмалар нархи 80-100 рублни (Россия Марказий Банки курси бўйича 1 $ дан 1,5 $ гача) ташкил қилади.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, айни вақтда Ўзбекистонда олмалар нархи 3 минг сўмдан 9 минг сўмгача (яъни бозор курси бўйича 0,5 $дан-1,5 $гача).