ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Москва Миграция маркази меҳнат мигрантларини олдиндан огоҳлантириш тизимини йўлга қўйишни режалаштириган, Москва Иқтисодий ривожланиш департаменти хабарига асосан.
“Москва ҳукумати миграция қонунчилига ва патент тўловлари борасида мумкин бўлган қоидабузарликларни олдини олиш мақсадида, мигрантларни Россияга келишдан олдин огоҳлантириш бўйича иш олиб бормоқда. Хусусан, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари билан ушбу мамлакатларда Москвада ишга жойлашиш қоидалари ҳақида маълумотларни ўзбек ва тожик тилларида тарқатиш ҳақида битимга келишилган”, — дейилган хабарда.
Ундан ташқари, Москва Иқтисодий ривожланиш департаменти мигрантлар ишлаётган корхоналар фаолиятини қонунийлаштиришга чақирди.