ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмий сайтида хабар қилинган.
"Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошшаҳартрансхизмат уюшмаси 2016 йилнинг 1 август куни мамлакатимиз олий ўқув юртларига тест синовлари бўлиб ўтиши муносабати билан абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш мақсадида пойтахтимизда жамоат транспорти — автобуслар ва метрополитен тонгги 4:30 дан хизмат кўрсата бошлашини маълум қилади", — дейилган хабар матнида.
Эслатиб ўтамиз, бундан сал олдин 1 август куни Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланиши ҳақида хабар берилган эди.