Валуев: Чагаев бир боксчи орзу қилиши мумкин бўлган барча ютуқларга эришди

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишРоссия Давлат Думаси депутати Николай Валуев
Россия Давлат Думаси депутати Николай Валуев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бокс бўйича оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Николай Валуев бугун ўз фаолиятини тугатганини эълон қилган Руслан Чагаев ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирди.

ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik, Регина Хохлова. Бокс бўйича оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, Россия Давлат Думаси депутати Николай Валуев Спутник нашрига берган интервьюсида бугун ўз фаолиятини якунлаган боксчи — Руслан Чагаев борасида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Валуевнинг сўзларига кўра, фақат саноқли боксчиларгагина 40 ёшгача ўз касбида "ушланиб" қолиш насиб этади.

"Назаримда 37 ёш — карьерани тугатиш учун айни вақти. Катта спортда 40 ёшдан кейин ушланиб қоладиган одамлар саноқли. Ҳар бир спортчи фақат ўзига маълум сабабларга кўра спортни тарк этади. Мен ҳам соғлиғим билан боғлиқ муаммолар туфайли рингдан кетишга мажбур бўлган эдим. Менинг фикримча, Руслан Чагаев бир боксчи хавас қилиши мумкин бўлган барча ютуқларга эришди. У жаҳоннинг ҳаваскор ва профессионал боксчилари орасида чемпион эди, қўрқмасдан карьера бобида унга омад кулиб боқди, деб айтиш мумкин", — деб таъкидлади россиялик боксчи.

Эслатиб ўтамиз, бугун андижонлик боксчи Руслан Чагаев ўз фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Боксчининг менежери Тимур Дугазаев сўзларига қараганда, Чагаевнинг бундай қарор қабул қилишига кўзлари билан боғлиқ муаммо сабаб бўлган.

Янгиликлар лентаси
0