Владимир Путин Енгил атлетикачилар га қарши ҳеч қандай аниқ айбловлар қўйилмасдан жамоа Олимпия ўйинларидан четлатилганини — ноҳақ жазо деб баҳолади.
“Биз, шак шубҳасиз, сизлар билан мағрурланамиз ва сизларнинг ғурурингиз, ва спорт оламидаги обрўйингиз ва қадр-қимматингиз учун курашамиз. Ҳақиқат барибир қарор топади”, — деди Россия президенти.
Елена Исинбаева ўз сўз навбатида кўз ёшларини тутиб тура олмади, кейин бўлса бутун жамоага ўз муваффақиятлари билан дунёни ларзага солишни, Олимпия ўйинларида Россия мадҳияси тўхтовсиз жаранглашини ният қилди.