"Ўзбектуризм" Туркияга бормасликни тавсия қилмоқда

Oбуна бўлиш
"Ўзбектуризм" миллий компанияси, шунингдек ҳозирда Туркия ҳудудида бўлган Ўзбекистон фуқароларидан зарур эҳтиёт чораларига амал қилишни сўраган.

ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. "Ўзбектуризм" миллий компанияси Туркияга йўл олган Ўзбекистон фуқароларига ҳамда бу мамлакатга саёҳатларни амалга оширувчи туроператорларга мурожаат қилиб, ўз режаларида бу мамлакатда юзага келган ижтимоий-сиёсий вазиятни ҳисобга олишни сўраган.

"2016 йилнинг 27 июли ҳолатига кўра, Туркиянинг муайян қисмларида беқарорлик ҳолати сақланиб қолмоқда, айни вақтда бу мамлакатга саёҳат қилиш хавфсиз эмас. Шу туфайли мамлакатдаги беқарор вазиятни ҳисобга олиб вазият барқарорлашгунига қадар Туркияга сафар қилмасликни тавсия этамиз", — дейилган миллий компания хабарида.

"Ўзбектуризм", шунингдек, айни вақтда Туркия ҳудудида бўлган Ўзбекистон фуқароларидан зарур эҳтиёт чораларига амал қилишни сўраган.

Янгиликлар лентаси
0