ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Андижонлик боксчи Руслан Чагаев ўз карьерасини якунлаганини эълон қилди, деб хабар қилган uz24.
Хабар қилинишича, спортчининг бундай қарор қабул қилишига кўзлари билан боғлиқ муаммо туртки бўлган.
"Руслан ўз карьерасини тугатаётгани ҳақида хабар қилди, — деб хабар қилган боксчининг менежери Тимур Дугазаев. — Унинг бундай қарор қабул қилишига кўзларидаги муаммо сабаб бўлган. Саломатлик ҳамиша устун турмоғи лозим".
Бундан сал олдин Бутунжаҳон бокс ассоциацияси пуэрто-риколик боксчи Фрес Окендо билан ўтказлиши лозим бўлган жангни инкор қилгани учун Чагаевни чемпионлик камаридан маҳрум қилган эди.