ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. АҚШ Россияга Сурияда "жимлик ҳафталиги"ни эълон қилишни таклиф этди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
"14-15 июл кунлари бўлиб ўтган учрашув чоғида АҚШ Давлат котиби Жон Керри Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровга Америка томоннинг таклифини етказди. Америка делегацияси Россияга Сурияда 7 кунлик "жимлик" эълон қилишни таклиф қилган. Бу вақт оралиғида Вашингтон мўътадил мухолифатчиларни террорчилик уюшмаларидан ажратиб олмоқчи", — деб хабар қилган нашрга музокарада иштирок этган вакиллардан бири.