ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Ислом Каримов 27-июл куни Хавфсизлик кенгашининг навбатдаги мажлисини ўтказди, деб хабар қилган Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.
"Ўзбекистон республикаси Президенти, Хавфсизлик кенгаши Раиси Ислом Каримов томонидан бошқарилган мажлисда мамлакатимизнинг жанубий сарҳадларида хавфсизликни таъминлаш, таҳдид ва хавф-хатарларни бартараф этиш, терроризм ва экстремизмга қарши курашишда минтақадаги қўшни давлатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди", — дейилган хабар матнида.
Мажлисда ҳукумат ва тегишли идоралар раҳбарлари иштирок этган.