ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Владимир Путин россиялик спортчиларга қарши қаратилган "аниқмақсадли кампанияни" кескин қоралади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Путиннинг сўзларига қараганда, россиялик спортчилар билан юз берган ҳолат ақл бовар қилмас даражага келган.
"Шу ерда очиғини айтиш керак-ки, узоқни кўра билмайдиган сиёсатбозлар спортни ҳам тинч қўймаяпти. Аслида спорт орқали халқлар бир-бирига яқин бўлмоғи, давлатлар ўртасидаги қарама-қаршиликлар бартараф этилмоғи лозим", — дея қўшимча қилган Путин.
Россия президентининг сўзларига кўра, кўплаб атлетикачилар нохақ жабр кўрган, сабабби уларга допинг бўйича аниқ айбловлар илгари сурилмаган.
"Ҳар бирингиз шуни билинг-ки: биз шак-шубҳасиз сизлар билан фахрланамиз. Сизнинг шаънингиз, спортдаги ютуқларингиз ва ғурурингизни тиклаш учун ҳамма нарсага тайёрмиз. Адолат, албатта, ғалаба қозонади", — деб ваъда қилган Россия президенти.