ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Тадбиркорларни фарқлаш белгиси — бейжик билан таъминлаш ҳақидаги қарори лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эълон қилинган.
Шунингдек, Тошкент шаҳридаги бозор ва савдо комплекслари штат жадвалини қайта кўриб чиқиш асосида ҳар бир жамиятда фарқлаш белгиларини тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва назоратини олиб бориш учун алоҳида бўлим ташкил этиш ёки мутахассис лавозимини киритиш таклиф этилмоқда.
Хабарга кўра, мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан уч ой муддат ўтгандан кейин қонуний кучга киради.
Маълумот учун: кўкракка тақиладиган значок, қоғоз карточкалар — бейжик деб аталади. Бейжиклардан нафақат савдо ходимлари, балки йирик анжуман, оммавий тадбир (кўргазма, фестивал, китоб ярмаркалари) қатнашчилари ҳам фойдаланишади.
Бейжиклар — уни таққан киши ҳақида тезкор маълумот (унинг исми-шарифи, лавозими, ишлайдиган компанияси) олиш учун керак.