ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Гидрометеорология марказининг хабар беришича, Тошкент шаҳри ва бир неча бошқа регионларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор.
Хабарга кўра, айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати пасайиши кузатилади.
28-29 июл кунлари Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор.
Самарқанд, Жиззах, Гулистон вилоятлари ва Фарғона водийсида 28 июл куни кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади, кечаси эса 22-27 даражагача пасаяди. 29 июл куни кундузи — 28-33 даража иссиқ кузатилади, кечаси эса ҳаво ҳарорати 18-23 даражагача пасаяди. Шамол тезлиги сониясига 12-17 метрни ташкил қилади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Кундузи 22-27, кечаси 17-22 даража иссиқ бўлади.