ОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. “Турк оқими” газ ўтказгичи ва “Аккую” АЭСи қурилиши ҳақидаги қарор аллақачон қабул қилинган, 9 августда ўтадиган президентлар учрашуви ушбу лойиҳаларга янги туртки беради, деди Туркия энергетика вазири Нихат Зейбекчи.
“Ушбу икки лойиҳа бўйича сиёсий қарор аллақачон қабул қилинган. Яъни, улар амалга ошадими йўқми деган саволга аллақачон жавоб берилган, кейинги қадам эса икки мамлакатнинг таалуқли вазирликлари томонидан қўйилиш керак. Газпром-Botas орасида музокаралар аллақачон давом этмоқда. Бизнинг вазифамиз — масаланинг иккала томонни ҳам қониқтирадиган ечимини топиш”, — деди Зейбекчи Москвада бўлиб ўтган музокаралар якунида.
Олдин хабар берганимиздек, Россия президенти Владимир Путин ва Туркия раҳбари Тоййип Эрдўғон 9 августда Санкт-Петербургда учрашишни режалаштиришган.
Бугун Москвага Туркия Иқтисодиёт ва Энергетика вазирликлари делегацияси икки томон учун муҳим бўлган масалалар бўйича музокаралар ўтказиш учун келди.