Қирғизистонда мингга яқин митингчилар турар-жой масаласини ҳал этишни талаб қилишмоқда

© Sputnik / Владимир Пирогов / Медиабанкка ўтишҚирғизистонда митинг
Қирғизистонда митинг - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Митинг иштирокчилари уларни бепул турар-жой билан таъминлашларини талаб қилишмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари жамоат тартибини бузганлиги учун ҳозирга қадар 10 кишини қўлга олган.

ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Бишкек шаҳри марказида, Максим Горький номидаги скверда 700 га яқин киши намойишга чиқди, деб хабар қилмоқда Спутник Қирғизистон нашри.

Милициядан олинган хабарларга кўра, митинг иштирокчилари ҳукуматдан уларни имтиёзли турар-жойлар билан таъминлашни талаб қилишмоқда. Акция ташаббускорлари ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.

Ҳодиса жойига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари етиб боришгани айтилмоқда. Митингда иштирок этганларнинг айримлари ҳибсга олиниб, милиция бўлимига олиб кетилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, митинг давомида жамоатчилик тартибини бузганлиги учун 10 киши қўлга олинган. Бишкек шаҳри ИИБ матбуот-хизмати раҳбари Олжобай Казабаевнинг сўзларига кўра, митинг иштирокчиларига қарши маъмурий акт тузилади.

Янгиликлар лентаси
0