Honda ўрнига Ravon

© Sputnik / Евгения Новоженина / Медиабанкка ўтишПрезентация нового автомобильного бренда RAVON
Презентация нового автомобильного бренда RAVON - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Санкт-Петербургда "Honda Лиговский" автосалони ўрнида биринчи Ravon автомобиллари дилер маркази очилди.

ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Ўзбекистоннинг Ravon автомобил бренди ушбу йилнинг август ойидан бошлаб Санкт-Петербургда ўз автомобилларини сота бошлайди, Деловой Петербург хабарига асосан.

Компаниянинг маҳаллий дилери сифати тадбиркор Дмитрий Лазарев назорати остида бўллган “МаркоПромт” компанияси тайинланди. Автомобиллар Камчатская кўчасида жойлашган автомарказда сотила бошлайди.

Олдин ушбу автосалон “Хонда Лиговский” номи билан аҳолига таниш эди. Маълумки, ўтган йили иқтисодий  қийинчиликларга учраган Honda автомобил бренди Россия бозорини бутунлай тарк этди.

Биринчи автомобиллар янги дилер салонига икки ҳафтадан кейин етиб келади. Дилер ойига 30-50 автомобил сотишни режалаштирган. Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ravon Россиянинг 20 ҳудудида сотилмоқда. Ravon бренди Россия бозорига Daewoo ва Chevrolet брендлари ўрнига кириб келди.    

 

Янгиликлар лентаси
0