ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. 2016 йилнинг 25 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Афғонистон Ислом Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Сайид Шаҳобиддин Тимурий билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилади "Жаҳон" АА.
Учрашув давомида Ўзбекистон–Афғонистон кун тартибининг айрим масалалари муҳокама қилинди.