ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. АҚШ президентининг рафиқаси Мишель Обаманинг фикрича, Қўшма Штатларнинг собиқ Давлат котиби Хиллари Клинтон АҚШ президенти номига лойиқ ягона номзоддир, РИА Новости хабари асосида.
"Мен ишонадиган ягона инсон бор ва у президент бўлиш учун керакли малакага эга — бу Хиллари Клинтон", — деб таъкидлаган Обама Филадельфияда бўлиб ўтган Демократлар партияси йиғинида.
АҚШнинг биринчи хоними 2008-йилда президентлик пойгасида Барак Обамага ютқазган Клинтон "яна ўз мамлакатига хизмат қилишга киришгани — давлат котиби сифатида ўз фаолиятини давом эттиргани" ҳақида эслатиб ўтди.
"Шуни аниқ биламан-ки, у ҳеч қачон босим остида синмайди ва осон йўллар изламайди", — деган ишонч билан Мишель Обама Хиллари Клинтонда Америка халқига хос характер борлигини таъкидлаб.
АҚШнинг янги президенти 8 ноябр куни маълум бўлади. Хиллари Клинтоннинг президентлик пойгасида ягона рақиби республикачи Дональд Трампдир.