ОАВ: Руслан Чагаев яна WBA чемпиони унвонидан маҳрум этилди

© Sputnik / Саид Царнаев / Медиабанкка ўтишБокс. Руслан Чагаев ва Лукас Браун жанги.
Бокс. Руслан Чагаев ва Лукас Браун жанги. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Руслан Чагаев пуэрто-риколик Фрес Окендо билан ҳимоя жанги ўтказиш учун 120 кун муҳлат берилган эди. Чагаевнинг вакиллари шу вақтгача музокараларни бошламагани учун Бутунжаҳон бокс ассоциацияси чемпионни камардан маҳрум қилиш қарорини чиқарган.

ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Ўзбекистонлик боксчи Руслан Чагаев Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) версияси бўйича мунтазам чемпионлик камаридан маҳрум бўлди, Boxing Scene тарқатган хабарга кўра, у ташкилотнинг титулни ҳимоя қилиш бўйича талабларини бажармаган. Р-Спорт хабари асосида.

Эслатиб ўтамиз, Руслан Чагаев ва Лукас Браун ўртасида чемпионлик жанги 5 март куни Грозний шаҳрида ўтказилган эди. Унда ўзбекистонлик боксчи рақиби Браунга 10-раундда техник нокаут билан мағлуб бўлганди. Май ойида австралиялик 37 ёшли Лукас Брауннинг допинг учун топширган такрорий тест намуналарида тақиқланган кленбутерол моддаси борлиги аниқланди ва у чемпионлик камаридан маҳрум этилиб, унинг камари Чагаевга қайтарилганди.

Шундан сўнг, яъни WBA Браунни чемпионлик камаридан маҳрум этиб, 6 ойга дисквалификация қилгач, Чагаевга пуэрто-риколик даъвогар Фрес Окендо билан ҳимоя жанги ўтказиш бўйича музокаралар учун 120 кун муҳлат берилган эди.

Чагаевнинг вакиллари шу вақтгача музокараларни бошламагани учун ташкилот уни чемпионлик камаридан маҳрум этиш қарорини чиқарган.

Янгиликлар лентаси
0