ТОШКЕНТ, 26 июл – Sputnik. Бугун тунда Япониянинг Токиога қўшни бўлган Канагава префектурасида жойлашган Сагамиҳара шаҳарчасида даҳшатли фожеа содир бўлди. Ёши 20-30лар орасида бўлган, пичоқ билан қуролланган йигит, тун соат 2.30 да ногиронлар уйига кириб бир неча ўнлаб кишига пичоқ санчди.
Asahi газетаси хабарига кўра, жаҳлдан ўзини йўқотган йигит “мен бутун дунёдан барча инвалидларнинг йўқ бўлишини истайман” деб бақириб дуч келган одамга пичоқ санчиб кетаверган. Оқибатда 15 дан ортиқ киши қурбон бўлган, 45 киши турли жароҳатлар олган.
Хабарга кўра, жиноятчининг ўзи полиция ҳузурига келган. Текширв натижасида у ушбу ногиронлар интернатининг собиқ ходими бўлиб чиққан.