ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Рио-де-жанейродаги Олимпия ўйинлари очилиш маросимига ташриф буюрмайди, деди журналистларга президент матбуот-котиби Дмитрий Песков.
“Мен билишимча, бундай ташриф режалаштирилмаган. Ўша кунларда унинг иш режаси бошқача”, — деди Песков журналистларнинг президент Олимпиада очилиш маросимига қатнашадими деган саволига жавобан.
Бирор мусобақани томоша қилиш учун ташрию буюриш борасида, Песков: “ҳозирча ҳеч нарса дея олмайман”, — деб жавоб берди.